Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

1-2 август кунлари Тошкент шаҳридаги “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида бўлиб ўтган қўли гул уста-ҳунармандлар ва тадбиркорлар иштирокидаги кўргазма-савдо ярмаркасида Самарқанд ва Бухоро усталарининг зардўзи ва патдўзи услубидаги либос ҳамда уй-рўзғор буюмлари намойиш этилди. 

* * *

Инвестиция дастури ижросига кўра, Нарпай туманидаги Хўжақўрғон, Ёвузхўр, Янгиработ, Оқота ҳамда Башандоқ қишлоқларида янги сув миноралари бунёд этилиб, ҳудуд аҳолиси тоза ичимлик сув билан таъминланди.

 * * *

1 августдан бошлаб Андижон шаҳри кўчаларида Самарқандда ишлаб чиқарилган 20 та “Isuzu” автобуслари пайдо бўлди. Кейинчалик яна 120 автобус турли йўналишлар бўйича йўловчиларга хизмат кўрсата бошлайди.

* * * 

Япониянинг нуфузли «The Sekai Nippo» газетаси журналист Сусуми Фуджихашининг “Самарқанд: гўзал ва улуғвор Шоҳи Зинда” суратли мақоласини эълон қилди. Унда шаҳар тарихи, ундаги қадимий осори-атиқалар ҳақида батафсил маълумот берилган.

* * *

Булунғурдаги “Гўзал ФТХ” хусусий фирмаси раҳбари Ф.Равшанов тумандаги агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 12 нафарини иш билан таъминлади.

 

Дилмурод Тўхтаев тайёрлади


Охирги ўзгариш: 03/08/2015 23:51.   Кўрилганлиги: 1862
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-08-03

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.