Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Вилоятда 1 июл ҳолатига 94 нафар 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча маблағ қўшилади. Эслатиб ўтамиз, май ойидан бошланган бундай амалиёт шахс 100 ёшга тўлган ойдан бошлаб ҳар ойда қўлланилади. 

***

Самарқанд вилоятида биринчи тагликлар (памперс) ишлаб чиқарувчи корхона рўйхатга олинди. Юридик манзили Ургут тумани Қоратепа кўчасида бўлган корхона туркиялик инвестор ҳамкорлигида қўшма корхона шаклида ташкил этилди. Устав жамғармаси 200 минг доллар бўлган янги ишлаб чиқариш субъектида 30 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

***

Каттақўрғон тумани “Таварон” маҳалласининг замонавий кўринишдаги янги биноси қуриб битказилди. Мустақиллик байрами арафасида тўлиқ фойдаланишга топширилиши мўлжалланаётган “Мўминхўжа” маҳалласида эса бир йўла турли хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этилади.

***

Омухта ем, шрот ва шелуха сотишга ихтисослашган бирлашмаси томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 10 миллиард сўмликдан зиёдроқ қийматдаги салкам 21 минг тонна омухта ем, шрот ва шелуха етказиб берилган. Мазкур озуқанинг асосий қисми (10197 тонна) шрот.

***

Самарқанд туманидаги “Ситора” оромгоҳида “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгашлари томонидан «Қувноқ стартлар, арқон тортиш, тўпни туширма каби спорт ўйинлари, расмлар танлови ва шеърхонлик тадбирлари ташкил қилинди.

***

Республика “Жамият” газетаси таҳририяти вилоят “Нуроний” жамғармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда вилоятимиздаги 85 нафар кексаларни 2015 йилнинг кейинги даври учун бепул обуна қилиб берадиган бўлди.

***

Самарқанд шаҳар 2-сон ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби ўқувчиси Умид Пардаев пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Фарғонада бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақасида биринчи ўринни эгаллади.

***

Самарқанд шаҳрида спортнинг автомодель ва кемамодель турлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида умумжамоа ҳисобида автомодель турида Самарқанд вилояти ёшлари биринчи, Наманган ва Фарғона вилояти вакиллари иккинчи ва учинчи ўринларни банд этди.

Спортнинг кемамодель тури бўйича Тошкент вилояти ихтирочи ёшлари биринчи, фарғоналиклар иккинчи ва самарқандлик спортчилар учинчи ўринни эгаллади.

Ёқубжон Марқаев тайёрлади


Охирги ўзгариш: 19/07/2015 16:58.   Кўрилганлиги: 1605
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-07-19

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.