
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг тиббий-ижтимоий марказида иш олиб бораётган Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари 23 июнь куни Самарқанд вилоятидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказади. Аҳволи оғир бўлганлар Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанади.
***
Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси шифокорлари тумандаги Мойбулоқ, Жизмонсой, Мундиён, Мўминхўжа қишлоқ фуқаролар йиғинларида шу ҳудудларда истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийларини тиббий кўрикдан ўтказди.
***
Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар оромгоҳида 11,3 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Уч юз ўринли оромгоҳ жорий йилнинг 1 июль куни фойдаланишга топширилади.
***
Вилоят тиббиёт муассасаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ташкил этилган “Соғлом бола ҳафталиги”да 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 400 мингга яқин болалар А витамини билан таъминланди.
***
Самарқанд шаҳридаги 6-Меҳрибонлик уйида Қизил Ярим Ой жамияти вилоят бўлими ташаббуси билан “Озод юрт фарзандлари” кўрик-танлови ўтказилди.
***
“Ўзбектуризм” ҳамда “Буюк Ипак йўли” реклама агентлиги билан ҳамкорликда рус ва инглиз тилларида чоп этилган “Бориб кўриш мумкин бўлган шаҳарлар” номли тарқатма брошюралари энди француз, немис, италян, испан, япон, хитой, корейс ва араб тилларида ҳам нашр этилади.
Дилмурод Тўхтаев тайёрлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.