
2014 йил якунларига кўра, “Самарқанд” халқаро аэропорти “Аэропорт” Фуқаро авиацияси уюшмасининг “МДҲда йилнинг энг яхши аэропорти” танловида “Фаоллиги ва мақсадга интилувчанлиги учун” номинацияси ғолиби бўлди.
***
Пайариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Мутахассислик – сенинг келажагинг” деб номланган кўргазмада тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари Пайариқ қишлоқ хўжалик, тиббиёт, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сервис, иқтисодиёт ва сервис, маиший хизмат, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис, Челак транспорт коллежларининг 30 дан зиёд мутахассисликлари тақдимоти билан танишишди.
***
Самарқанд давлат университетида “Тафаккур синовлари” республика танловининг ҳудудий босқичида университетнинг “Истиқлол” жамоаси ғолиб бўлиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
***
Жиззахда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг мамлакат босқичида Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Лочин” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.
***
Нарпай туманида навбатдаги сунъий қопламали мини-футбол стадиони фойдаланишга топширилди.
2015 йилнинг биринчи чорагида вилоятда бундай стадионларнинг сони 67 тани ташкил қилган.
***
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ургут туманида қурилиши бошланган бассейн ишга тушгач, вилоятда бундай масканлар сони 13 тага етади.
***
Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота масканида Қозоғистон ишбилармонлари билан ҳамкорликдаги учинчи корхона - устав фонди 500 минг долларлик асфальт-бетон ва битум маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Samarqand-Turkiston-Do’stlik” корхонаси рўйхатга олинди. Қарийб 50 кишини иш билан таъминлайдиган корхона вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги 192-корхона бўлди.
***
Ургут туманида Инвестиция дастури асосида барпо этилган 100 ўринли туғруқ мажмуаси, 150 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника биносида қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари якунига етказилди.
***
Самарқанд шаҳрининг Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчаларига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.