Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Самарқанд: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Буюк Британиянинг «The Guardian» нашри «Шаҳарлар тарихи 50 та бино намунасида» мақоласида Регистонни «Дунёдаги энг улуғвор майдон», дея атади.

* Самарқанддаги JV MAN Auto – Uzbekistan қўшма корхонасида оғир юк машиналари учун кабиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган бўлди.

* Вилоят “Ўлкашунослик музейи”да 10-30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган «Баҳор неъматлари» кўргазмаси доирасида сумалак сайли ташкил этилади.

* Булунғур туманидаги Ғўбдин маҳалласида «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

* Ўзбек Миллий академик драма театрида илк марта ўтказилган қизиқчи ҳамда сўз усталари ўртасида «Хуш кайфият» кўрик-танловида Афанди латифалари ижрочилари йўналиши бўйича самарқандлик Хуршид Абдиев иккинчи ўринга лойиқ топилди.

* Вилоятимизнинг барча ахборот-ресурс марказларида Халқаро болалар китоблари куни муносабати билан бўлиб ўтган «Очиқ эшиклар куни» тадбирида «Фарзандимга китоб совға қиламан!» акцияси ташкил этилди.

* Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАК ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларининг 50 нафардан кўпроқ тарбияланувчилари Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

* 10-12 апрель кунлари Самарқанд шаҳридаги «Сўзана» чойхонасида Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ташаббуси билан «Шарқ дурдоналари» анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтади.

* Самарқанд тумани ҳокимлиги ва прокуратураси, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан туман истиқомат қилаётган 40 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларини зиёрат қилдилар.

* Самарқанд шаҳридаги 61-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда «Зарафшон» ЭКО нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида «Ривожланишда нуқсони бўлган болаларни экологик оммавий-маданий тадбирлар орқали интеграциялаш» лойиҳаси доирасида танлов ташкил этилди.

* Испаниянинг Мадрид шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан «Амир Темурнинг жаҳон тарихига қўшган ҳиссаси» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

* Вилоятда ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 25 та хорижий компания, 300 га яқин йирик ва кичик саноат корхонаси иштирок этди. Ярмаркага 8 200 нафар мижоз ташриф буюриб, жами 72 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди. Хусусан, ҳудудий саноат корхоналари томонидан 10 миллиард 500 миллион сўмлик қийматдаги мингдан ортиқ, хорижлик ҳамкорлар билан эса 9 миллион 565 минг доллар миқдорида экспорт шартномалари тузилди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади


Киритилган вақти: 09/04/2015 17:52.   Кўрилганлиги: 688
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг