Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд журналистикаси учун оғир жудолик

Самарқанд журналистикаси учун оғир жудолик

“Зарафшон” газетаси заҳматкаш мураббий мухбири, кўплаб ёшларнинг устози Адҳам Искандарович Ҳайитов 69 ёшида вафот этди.

Адҳам Ҳайитов 1951 йил 20 январда Ургут туманида туғилган эди. 1972 йилда Самарқанд давлат педагогика институти битириб, “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида мусаҳҳиҳ сифатида фаолият бошлаган. А.Ҳайитовнинг меҳнат дафтарчасида ана шу биргина ёзув бор. У бутун умр шу даргоҳда меҳнат қилди. Мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб бўлиб ишлади.
Адҳам ака бир қатор китоблар муаллифи эди. “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” республика танловларида ғолиб бўлганди. “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Маҳоратли журналист Адҳам Ҳайитовнинг хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Киритилган вақти: 26/08/2020 13:23.   Кўрилганлиги: 391
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-jurnalistikasi-uchun-ogir-judolik

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.