Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛДИ

САМАРҚАНД ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛДИ

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ самарқандлик мутахассислардан иборат делегация Туркия Республикасига хизмат сафарига юборилди.

Делегация таркибида вилоят ҳокимлиги, вилоят молия, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш бошқармалари, Ургут тумани, Самарқанд шаҳар ҳокимликларининг вакиллари фаолият олиб боришмоқда.

Хизмат сафаридан кўзланган мақсад чет эл тажрибаларини ўрганиш ҳамда амалиётда Самарқандда жорий этишга қаратилган.

Делегация аъзолари Туркияда иссиқхоналар тизими, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга масъул корхоналар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда аутсорсинг хизматини кўрсатиб келаётган фирмалар фаолияти билан танишишлари ва тажриба алмашишлари белгиланган.

Шунингдек, маданий мерос объектларини сақлаш борасидаги туркиялик мутахассислар фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш белгиланган.


Киритилган вақти: 28/02/2019 09:32.   Кўрилганлиги: 615
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-delegatsiyasi-turkiyaga-xizmat-safariga-yuborildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.