Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд давлат университетига Калифорния университети профессори келди

Самарқанд давлат университетига Калифорния университети профессори келди

Самарқанд давлат университети бугунги кунда дунёнинг саксондан ортиқ нуфузли олий ўқув даргоҳлари билан илмий алоқаларни йўлга қўйган.

Улардан бири Америка Қўшма Штатларидаги Колифорния университетидир. Эътирофли жиҳати, мазкур нуфузли даргоҳда ватандошимиз Шароф Мавлонович Туғузов ўттиз йилдан буён фаолият кўрсатоқда.

Асли Ургут туманининг Санчиқул маҳалласида туғилиб, 61- умумтаълим мактабини аъло баҳоларда битирган Шароф Туғузов айни пайтда Америкадаги Калифорния университети профессори. Мазкур ўқув юрти вирусология лабораторияси эксперти, кафедра мудири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Нью-Йорк Фанлар академияси аъзоси.

Шароф Туғузов Ўзбекистондаги бир қатор олийгоҳлар билан, жумладан, Самарқанд давлат университети билан доимий алоқада. Бу гал у университетнинг биология факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашди.

Калифорния университети профессори бугун сайёрамизда экология ва инсоният учун хавфли бўлган вирусларни келтириб чиқарувчи сабаб ва омиллар, улардан сақланиш йўллари ва профилактикаси, бу борада фанда эришилган ютуқлар ҳамда жаҳон илмий жамоатчилигининг тажрибалари юзасидан маҳорат дарси ўтди.

– 2017 йилнинг ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига ташрифи чоғида ўша ерда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида мен ҳам у киши билан учрашган эдим, – дейди Шароф Туғузов. – Давлатимиз раҳбари бизни Ватанимизга таклиф этиб, юртимизда илм-фанни ривожлантиришга ҳисса қўшишга даъват этган эди. Ана шу таклифдан сўнг мамлакатимиздаги кўплаб олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлай бошладик, биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқяпмиз. Биз Ўзбекистоннинг келажагига бефарқ эмасмиз. Фан ва олий таълимга оид кўплаб истиқболли лойиҳалар устида илмий иш олиб бормоқдаман. Айниқса, Ўзбекистон Милиий университети ва Самарқанд давлат университети 2030 йилгача дунёнинг 500 талик рейтингига кириши йўлидаги ниятни эшитиб, хурсанд бўлдим. Энди кўпроқ ишлаш, самарали ўқиш ва дунё тажрибасидан кенгроқ фойдаланиш зарур. Ўзбекистонлик ёшларнинг хорижда таҳсил олиши жуда муҳим. Шунингдек, таълим ва бозор иқтисодиёти якдил, бақамти ишлаши учун такомиллашган механизм зарур. Президентимиз олға сураётган бу ғоя Ўзбекистоннинг тараққиётига, ривожига муносиб йўл очади. Қаерда бўлмайлик, она юртга талпиниб яшаймиз ва юрт истиқболига ишонамиз...


Киритилган вақти: 24/01/2020 09:03.   Кўрилганлиги: 183
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-davlat-universitetiga-kaliforniya-universiteti-professori-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.