Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА 17 ТА ЯНГИ ЙЎНАЛИШ ОЧИЛДИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА 17 ТА ЯНГИ ЙЎНАЛИШ ОЧИЛДИ

Самарқанд давлат университетига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш қизғин давом этмоқда.

Янги ўқув йили учун абитуриентлар бакалаврлар тайёрлаш бўйича 50 та йўналиш учун рўйхатдан ўтишмоқда. Ўтган йили абитуриентлар ўз хоҳишига кўра мавжуд 34 та йўналишдан бирига ҳужжат топширган эди. Бу йил эса битта йўналиш камайди ва 17 та янги йўналиш тури қўшилди. Магистрлар тайёрлаш учун ҳам жорий йилдан бошлаб 50 та йўналиш ташкил этилмоқда. Шунга кўра, университетга 2019-2020 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш учун 2980 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилади. Магистрлар тайёрлаш бўйича эса 322 нафар киши қабул қилинади.

Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мазкур олийгоҳда ўқишни бошлайдиган йигит-қизларнинг 645 нафари грант ҳамда 2335 нафари тўлов-контракт асосида бакалаврлар тайёрлаш йўналишида таҳсил олади. Ўқишни магистратурада давом эттирадиганларнинг 197 нафари грант, 125 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқийди.

Университетда сиртқи таълим шаклининг 14 та йўналиш (олдинги йили 11 та эди)га абитуриентларни қабул қилишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Мазкур таълим шаклида янги ўқув йили учун 900 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жорий йилнинг 1 июлидан 30 июлига қадар давом этади. Шунингдек, кечки таълим шаклига ҳам 260 та ўрин бўлиб, абитуриентлар 5 та йўналишдан бирига ҳужжат топширишлари мумкин. Ўтган ўқув йилида мазкур таълим шаклига 200 нафар абитуриент 4 та йўналиш бўйича қабул қилинган эди.


Киритилган вақти: 27/06/2019 08:34.   Кўрилганлиги: 728
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-davlat-universitetida-17-ta-yangi-yonalish-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.