Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Ички касалликлар академияси – сўнгги ютуқлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Ички касалликлар академияси – сўнгги ютуқлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Конференция таниқли фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўктам Ваҳобованинг 95 йиллиги арафасида ўтказилди.

Анжуманда Россия, Беларус, АҚШ, Польша ва Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтларининг тўрт юздан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Халқаро форумнинг ялпи мажлисида “Юрак етишмовчилиги — нима янгилик? Янгиланган кўрсатмалар”, “Замонавий тушунчалар асимптоматик беморларда каротид жарроҳлик”, “Артериал гипертензия даволашда замонавий ёндашувлар: асосий фикрларни ажратиб кўрсатиш”, “Артериал гипертензия бошланғич терапиясида комбинацияланган дориларнинг ўрни”, “Тиббиётнинг замонавий шароитида гастроэнтерологиянинг долзарб масалалари”, “Анемия билан юрак етишмовчилигини ташхислаш ва даволашга дифференциал ёндашув”, “Ўткир чуқур томир тромбозини янги оғиз антикоагулянти ривароксабан билан даволаш” каби долзарб мавзуларда маърузалар қилинди.

Профессор Ўктам Ваҳобованинг ҳаёти ва минтақада тиббиёт фанининг ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Ўктам Ваҳобова 1950 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини битирган. Ординатура ва аспирантурада ўқиган, умумий амалиёт шифокори сифатида ривожланган. 1957 йилда номзодлик, 1972 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1973 йилда унга профессор илмий унвони берилган. Профессор Ў.Ваҳобованинг ташаббуси билан СамДТИда педиатрия факултетининг ички касалликлар кафедраси ташкил этилган ва 1973 йилдан 2005 йилгача ушбу кафедрани ўзи бошқарган. 2006 йилдан умрининг сўнгги кунларига қадар шу кафедра профессори бўлиб ишлаган. Ўктам Ваҳобованинг ташкилотчилиги, ғайрати ва профессионал тажрибаси айниқса, ўқув ишлари бўйича проректор ва Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори (1966-1981) сифатида ишлаган йилларда яққол намоён бўлди.

Конференциянинг асосий иши шуъба йиғилишларида давом эттирилиб, унда ишемик юрак касаллиги, кардиологик касалликларни тасдиқлаш ва даволашнинг инноватив технологиялари, пулмонология, гастроэнтерология, ревматология ва нефрологиянинг ҳақиқий муаммолари, даволаш ва профилактикаси, CОVID-19 пандемиясида тиббий ёрдамнинг самарадорлигини ошириш йўллари мавзусида 70 дан ортиқ маърузалар эшитилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўтказилган мазкур халқаро конференция шубҳасиз, республика ва минтақамизда ички тиббиёт ва терапия соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанлар ўқитилиши сифатини янада ошириш, малакали тиббий кадрларини тайёрлаш ҳамда юртимиз тиббиёт олийгоҳлари, илмий текшириш марказларининг халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати 


Охирги ўзгариш: 11/10/2021 12:25.   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-davlat-tibbiyot-institutida-ichki-kasalliklar-akademiyasi-songgi-yutuqlar-mavzusida-xalqaro-ilmiy-amaliy-konferentsiya-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.