Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

САМАРҚАНД ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Қадим-қадимдан деҳқонларимиз баҳорда дастлабки дала ишларини бошлашлари билан боғлиқ турли маросимлар ташкил қилинган. Худди шу ҳолатлар билан боғлиқ ҳолда “қўш қўшиш”, “қўш оши”, “биринчи чигит”, “экиш сайли” каби кўплаб удумлар вужудга келган.

Март ойининг бошланиши биланоқ катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган қариялар янги мавсум режаларини кенгашганлар, намгарчиликка, об-ҳавога қараб, қайси ерларга қандай экин экиш, сувни қандай бўлиш ва уни тежаб-тергаб тақсимлаш, қайси кундан бошлаб ерни ҳайдаш, чигит қадаш, от-улов, омочларни ер ҳайдашга ҳозирлаш каби кўплаб масалалар хусусида маслаҳатлашиб олганлар. Бу каби эзгу анъаналаримиз бугунги кунда ҳам давом этиб келмоқда.
Нуробод туманидаги Оқтоғ ва ҳазрати Довуд тоғлари ўртасидаги дарада жойлашган Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида экиш ишлари олдидан эҳсон ташкил қилиниб, нуронийлар эл ризқи тўкин бўлиши ҳамда деҳқончиликка барака сўраб дуо қилдилар.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, вилоят ҳокимлиги ва фермер хўжаликлари вакиллари, кекса деҳқонлар ва нуроний отахонлар иштирок этишди.
 
Самарқанд вилоятидаги далаларда жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди.

Киритилган вақти: 27/03/2019 19:47.   Кўрилганлиги: 1097
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-dalalarida-chigit-ekish-ishlari-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.