Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд божхона ва ташкилотларга тегишли бўлган омборларда қарийб 3 миллион долларлик дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар захираси мавжуд

Самарқанд божхона ва ташкилотларга тегишли бўлган омборларда қарийб 3 миллион долларлик дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар захираси мавжуд

Бугун тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотлар экспорти,

аҳоли эхтиёжи учун зарур бўлган халқ хўжалиги маҳсулотлари импорти белгиланган тартибда, асосийси коронавирус билан курашиш мақсадида лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг захиралари шакллантирилмоқда.
2020 йил 20 июлда қабул қилинган Ҳукумат қарори билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар, тиббий техникалар, дори воситалари ва биологик фаол моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан реализация қилиш тартиби соддалаштирилди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан тузилган рўйхатда 84 турдаги тиббий буюмлар ва техникалар, шу жумладан, кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин "Д" моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштируви амалга оширилади (импорт килинганда) ва реализация қилинади.
Мазкур йўналишда божхона соҳасида ҳам карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда аҳолининг бирламчи ва зарурий дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар талабига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят божхона хизмати ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Хусусан, бугунги кунда вилоят ҳудудида жойлашган божхона омборлари ва ташкилотларга тегишли бўлган омборларда 15 партияда, оғирлиги 91,47 тонна, қиймати 2 миллион 414 минг АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари ҳамда 14 партияда, оғирлиги 18,21 тонна, қиймати 388 минг АҚШ доллари бўлган тиббий буюмлар захираси мавжуд.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан дори воситалари ҳамда тиббий буюмларга амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ умумий қиймати 60,58 миллард сўм миқдорида бўлган божхона имтиёзлари қўлланилган, мавжуд барча дори-дармон воситалари онлайн тарзда соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Бутун республикамиз бўйлаб мутасадди ташкилотлар қаторида божхона органлари томонидан ҳам коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш учун лозим бўлган дори-дармон воситаларининг етказилиши ҳамда нархи барқарорлигини таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда.
                                                                                         Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Охирги ўзгариш: 27/07/2020 09:08.   Кўрилганлиги: 109
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-bojxona-va-tashkilotlarga-tegishli-bolgan-omborlarda-qariyb-3-million-dollarlik-dori-darmon-hamda-tibbiy-buyumlar-zaxirasi-mavjud

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.