
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрганида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этиш зарурлигини таъкидлади.
Ушбу эзгу мақсадни амалга ошириш
юзасидан ўтган қисқа вақт ичида зарур чора-тадбирлар белгиланди. Замонавий
транспорт воситаси қатновини бочқичма-босқич йўлга қўйиш дастурлари ишлаб
чиқилди.
– Трамвай қатновининг дастлабки босқичи Самарқанд темирйўл вокзали майдони ва
Сартепа массиви оралиғида йўлга қўйилади, – дейди Самарқанд шаҳар архитектура
ва қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Тожибоев. – Пўлат излар
Беруний, Буюк ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ётқизилади. Умумий
узунлиги 8 километрдан иборат мазкур йўл қурилишининг дастлабки ишлари
бошланди. Йўл қурилишининг иккинчи босқичида трамвай йўналишини Темирйўл
вокзалидан Сиёб деҳқон бозоригача, учинчи босқичида Буюк ипак йўли кўчасидан
Кимёгарлар шаҳарчасига қадар узайтириш кўзда тутилган. Самарқанд шаҳрида дастлабки трамвай қатновини 2017 йил Наврўз байрамига қадар
йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.