
Самарқанд шаҳридаги Концерт залида «Камалак» юлдузлари» республика болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Фестиваль «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши «Камалак» болалар ташкилоти, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Фестивалнинг қуйи босқичларида вилоятимиздан 600 минг нафардан ортиқ бола танловда қатнашиш учун ариза берган бўлса, якуний танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни йўлга киритган 618 нафар бола олтита йўналиш бўйича иштирок этди.
– 7 ёшимдан расм чизаман, – дейди Пахтачи туманидаги 34-сон БМСМ ўқувчиси Мадина Махсиддинова. – Бугунги фестивалда мато, ёғоч, қоғоз, картон ва шишага ишланган ранг тасвир асарларим билан иштирок этдим. Ушбу танлов ўз маҳоратимни синовдан ўтказиш, иқтидорли тенгдошларимнинг ишлари билан танишиш учун яхши имконият бўлди.
Қизиқарли ўтган танлов натижаларига кўра, классика йўналишида Исфандиёр Маҳмудов, халқ чолғулари йўналишида Шоҳруҳ Умматов, тасвирий ва амалий санъат йўналишида Нилуфар Давлатова ҳамда Иззатой Чўлиевалар, наср ва назм йўналишида Ҳусниддин Абдурашидов ва Севара Ботировалар энг юқори балл тўплаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Шунингдек, фестивалда яхши натижаларга эришган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танлов ғолиблари иштирокида гала-концерт уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.