Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ” АСАРИНИНГ XI АСРГА ОИД ҚЎЛЁЗМАСИ ФОТО НУСХАСИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИГА ТУҲФА ҚИЛИНДИ

“САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ” АСАРИНИНГ XI АСРГА ОИД ҚЎЛЁЗМАСИ ФОТО НУСХАСИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИГА ТУҲФА ҚИЛИНДИ

Самарқандда 21-22 июнь кунлари “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида илмий-амалий ўқув семинари ўтказилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган мазкур тадбирда Самарқанддаги кутубхонада сақланаётган нодир асарлар мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида уларни саралаш ва босқичма-босқич таржима қилиш  масалалари муҳокама этилди.

Кўргазма давомида IRCICA директори Холит Эрен томонидан “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси ҳамда Султон Абдулҳамид томонидан XIX асрда тайёрланган Муқаддас Каъба ва унинг ҳудуди акс этган китоб альбоми Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига туҳфа қилинди. 

Шунингдек, тадбир давомида Халқаро ислом хаттотлиги кўргазмаси ҳам ташкил қилиниб, унда қатнашчилар марказ музейи ва тарихий қўлёзмалар фондида ҳамда хаттотлар томонидан сақланаётган ноёб тарихий асарлар билан танишишди.


Киритилган вақти: 24/06/2019 18:26.   Кўрилганлиги: 835
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sahih-al-buxoriy-asarining-xi-asrga-oid-qolyozmasi-foto-nusxasi-imom-buxoriy-xalqaro-ilmiy-tadqiqot-markaziga-tuhfa-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.