Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сачико Соро, “ВОУ” мусиқа ва рақс гуруҳи раҳбари, (Фиджи ороллари):

Сачико Соро, “ВОУ” мусиқа ва рақс гуруҳи раҳбари, (Фиджи ороллари):

–Бугун биз фестивалдаги иштирокимизда ўз миллий мусиқа ва рақсимиз ижроси билан иштирок этмоқдамиз.

Икки кишидан иборат гуруҳимиз куй ижросида Фиджи миллий мусиқа асбоби-лалидан фойдаландик. Лали ўзбек миллий мусиқа асбоби дўмбирага ўхшаш ҳисобланади. Ўзбекистонлик томошабинлар бизнинг куйни тинглаб уни ўзбекларинг алласига ўхшаш куй деб баҳо беришди. Фестивалдаги иштирокимизда куй ижроси билан чегараланмасдан халқимизнинг миллий рақсини ҳам ижро этдик. Рақс ижроси ўз мазмун-моҳиятига эга. Менинг ҳаракатларим ва мусиқа болани аллалаётган бўлса, гуруҳимиз бошқа иштирокчисининг ҳаракатлари эса инсонни ҳаётга олға чора ётгандек таассурот қолдиради. Самарқанд, айниқса, Регистон майдони мени ўзгача таровати билан мафтун этди. Дунё бўйлаб кўп юртларни кезганман. Самарқанд мен кўрган шаҳарлар орасида энг қадимийларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда шаҳардаги Мирзо Улуғбек расадхонасини ҳам сайёҳлар ҳайратига арзигулик қадамжо деб айтишим мумкин.
Фестивалга келишимиз ўз тарихига эга. Швейцариялик Жорж исмли дўстимиз бизни ижро жараёнларимизни тасвирга олиб Ўзбекистонга жўнатган. Ижро маҳоратимизни кўргач, ташкилотчилар бизни фестивалга таклиф қилишди.


Киритилган вақти: 29/08/2019 17:00.   Кўрилганлиги: 589
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sachiko-soro-vou-musiqa-va-raqs-guruhi-rahbari-fidji-orollari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.