
Самарқанд шаҳрига “Россия-1 Бошқирдистон” телеканали ижодкорлари ташриф буюрди.
Делегация таркибида “Деловая Россия” жамоатчилик ташкилотининг халқаро алоқалар бўйича раиси, Бошқирдистон Республикаси савдо-саноат палатасининг туризм қўмитаси раиси Эльвира Фатрутдинова, телебошловчи ва журналист Рустам Габбасов, “РУЭКС” туристик корхонаси PR менеджери Ольга Плотникова ва оператор Радмир Халитовлар “Россия-1 Бошқирдистон” телеканали орқали Самарқанднинг туристик салоҳиятини намойиш этиш мақсадида тасвирга олиш ишларини олиб боришди. Ижодкорлар томонидан тасвирга олиш ишлари Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ошпазлар хонадонида “Самарқандча ош”нинг тайёрланиш жараёнларини қамраб олди.
Делегация аъзолари томонидан тайёрланадиган видео лавҳа ҳамда Самарқанд ҳақидаги кўрсатув март ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб Бошқирдистон оммавий ахборот воситалари ҳамда “Россия-1 Бошқирдистон” телеканали орқали ёритилишини, бу эса ўз навбатида Бошқирдистондан Самарқандга ташриф буюрувчи туристлар кўпайишига ёрдам беришини билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.