Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Робототехник ёшлар Жанубий Кореяга боради

Робототехник ёшлар Жанубий Кореяга боради

Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Инновация малака ошириш институтида “Ёш робототехниклар” танлови ташкил этилди.

Унда Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчилари ҳам ўз иқтидорларини намойиш этди.

- Робототехника йўналишида энг қобилиятли ўқувчиларимиздан Шукурбек Рўзимуродов ҳамда Фозилбек Анваровнинг ижодий ишлари мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди, - дейди Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази директори Наргиза Қобилова. – Танловда иштирок этган барча вилоят вакиллари орасидан Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ҳамда марказимиз ўқувчилари ғолиб бўлди. Улар 2-3 август кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган “International young robot competitions” (IYRS) – 2019 робототехника халқаро танловида ўз ихтиролари билан иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.

Сулаймон МАРДИЕВ.


Киритилган вақти: 29/07/2019 18:31.   Кўрилганлиги: 316
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/robototexnik-yoshlar-janubiy-koreyaga-boradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.