
Семинар аввалида иштирокчиларга вилоят прокуратура ҳамда адлия ходимлари томонидан коррупция турлари ва қонунчилик меъёрлари, коррупция ҳолатларига қарши курашишга доир амалий усуллар, коррупциянинг фуқароларга иқтисодий зарари каби мавзуларда маълумот берилди.
Шунингдек, мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил бўлган жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ва ННТ ҳамда давлат органлари вакиллари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатиш масалалари амалий машғулотлар орқали тушунтирилди.
– Глобал муаммолардан бири саналган коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга нисбатан ишончини кескин пасайтиради, – дейди «Халқ сўзи» газетасининг бўлим бошлиғи Қ.Хидиров. – Мазкур муаммога қарши қатор халқаро ҳужжатлар кучга кирган, ўз навбатида улар мамлакатимизда ҳам ратификация қилинган.
Шунингдек, ҳукуматимизнинг бу борада қатор меёърий ҳужжатлари амалда. Коррупциянинг олдини олишда жамоат ташкилотлари билан бир қаторда оммавий ахборот воситаларининг ҳам алоҳида ўрни мавжуд. Бу эса уларнинг ҳуқуқий мавзуни ёритишда қонунчиликдан хабардорлик, ҳуқуқий терминларни ўз ўрнида ишлатиш, коррупциянинг фожиали оқибатлари ҳақида таъсирчан материаллар тайёрлаш каби кўникмаларни шакллантиришни тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.