
Ушбу янгилик Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳамкорлигида амалга оширилди.
– Март ойи бошида Швейцариянинг "Blaser Swisslube" компаниясидан ҳаво шарлари харид қилишга келишилганди, – дейди Ўзбекистон аэронавтика федерацияси раиси Тоҳир Салиев. – Бу шарлар тарихий шаҳарларда хорижий сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун хизмат қилиши кўзда тутилган. Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бу ишни Самарқанддан бошладик. Эндиликда Бухоро ҳамда Хивада ҳам намойиш ўтказилади.
Айни вақтда ҳаво шарлари учирилишини доимий йўлга қўйиш бўйича бир неча тадбиркорлар қизиқиш билдирган ҳамда тез орада ушбу хизмат доимий йўлга қўйилади. Самарқандга ташриф буюрган меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий туристлар ҳаво шарларида шаҳар узра парвоз қилиб, 100 метр баландликдан туриб, кўҳна шаҳарнинг гўзал манзараларидан завқ олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.