Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РЕГИСТОН ДИЙДОР ОНЛАРИГА ЧОРЛАДИ

РЕГИСТОН ДИЙДОР ОНЛАРИГА ЧОРЛАДИ

Маҳобатли Регистон майдони. 8 январь. Қиш ҳавоси, ёмғир аралаш қор учқунлаб турипди.

Ватан ҳимоячилари куни олдидан бу ерда ҳарбий хизматда бўлган аскарлар ва уларнинг оналари дийдорлашадилар... 

Анъана тусига кирган учрашувнинг бу галги иштирокчилари ҳарбий хизматни азим Бухорода ўтаётган ўғлонлар  ва уларнинг оналари бўлди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Аскар оналарига эҳтиром!” шиори остида ташкил этилган учрашув қатнашчилари Регистондаги дийдорлашувдан сўнг Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Бир пиёла чой устида кечган суҳбатда аскарларнинг бугунги яшаш тарзи, уларга қўйилаётган талаблар хусусида сўз борди.

- Нафақат ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар, балки уларнинг оналари, яқинларига ҳам бугун алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова. -  Ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитлар ўша оиланинг фахрига айланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун етарли шароитлар яратилаётир. Шунинг учун бугун оналар ҳарбий хизматдаги ўғилларидан кўнгли хотиржам, уларнинг муваффақиятларидан кўнгли ғурурга тўлиб гапиради.

Ўғлининг Ватан ҳақидаги шеърини катта залда эшитиб, қалби фахрга тўла оқдарёлик Феруза опанинг кўзларидан ёш чиқди.

“Дадаси, ўғлимизнинг ўзгарганини сездингизми?!.”, дейди нигоҳи порлаб турмуш ўртоғига. Аскар кийимларини силаб-силаб қўяди Тойлоқдан келган Замира опа Тоштемирова ўғлининг бўй-бастига тикиларкан.

- Тақдир экан, ўғлим бу дунёни эрта тарк этди, - дейди Самарқанд туманидан келган Ҳалима Қурбонова. – Шунинг учун неварам Аҳмаджонни ўзим ўстирдим. У дадаси ҳаёт пайтидаёқ “Дадажон, мен албатта ҳарбий бўламан”, деб айтарди. Улғайгач ҳам шу гапларини унутмаган экан, пойтахтимизда ҳарбийликка ихтисослашган мактабда таҳсил олди, ҳозир Бухорода ҳарбий хизматни ўтаяпти. Самимий изҳорлар, қувонч ёшлари, кўнгилдаги фахр, ғурур, ҳаяжон, эсдалик суратлари– учрашувшундай лаҳзаларга бой ўтди.

          

 

Гулруҳ Мўминова.


Охирги ўзгариш: 09/01/2018 20:29.   Кўрилганлиги: 223
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/registon-diydor-onlariga-chorladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг