Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 18 июль шанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2015 йил 18 июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2015 йил 14 июль


Киритилган вақти: 15/07/2015 16:47.   Кўрилганлиги: 474
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ramazon-hayitini-nishonlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг