
Эзгулик, меҳр-шафқат айёми – муборак Рамазон ҳайити Самарқанд вилоятида кенг нишонланмоқда.
Бугун эрта тонгда вилоятнинг 274 жомеъ масжидида Ҳайит намози ўқилди. Бунинг учун барча зарур шарт-шароит яратилди.
Байрам арафасида кўчалар, маҳалла гузарлари, зиёратгоҳлар, қабристон ва масжидлар, тарихий обидаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар томонидан кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кексаларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.
***
...Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр масжид-мажмуаси. Марказий Осиёда энг қадимги масжид сифатида эътироф этиладиган мазкур мажмуада кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламда ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу ердаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабри устида маҳобатли мақбара бунёд этилди. Ушбу қадамжо бугун нафақат юртдошларимиз, балки мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар учун ҳам муқаддас зиёратгоҳга айланди.
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан мазкур мажмуа юртимизнинг барча ҳудудларидан келган мўмин-мусулмонлар билан тўлиб-тошди. Қалби эзгуликка тўла ватандошларимиз ибодат амалларини адо этди.
Ҳайит намозларида мўмин-мусулмонлар Яратгандан юртимиздаги тинчлик-осойишталик, тўкин-сочинлик ва фаровонлик бардавом бўлишини тилади.
Ҳайит намози адо этилгач, вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.
Чиндан ҳам, истиқлол йилларида юртимизда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилаётган эътибор халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, муқаддас қадамжолар ободонлаштирилиб, кўркам зиёратгоҳларга айлантирилаётгани, буюк аждодларимизнинг маънавий мероси кенг кўламда ўрганилаётгани ҳам ана шундай эзгу мақсадларни ўзида ифода этмоқда.
***
Ислом оламида алоҳида тилга олинадиган Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига Ҳайит намозини адо этиш ва байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида минглаб ватандошларимиз ташриф буюрдилар.
Нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик ва бунданда фаровонлик тилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.