Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РАҲМАТ СИЗГА, ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ!

РАҲМАТ СИЗГА, ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ!

Самарқанд гарнизони офицерлар уйида Марказий ҳарбий округ Сержантлар тайёрлаш мактаби курсантлари иштирокида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Республика тарғибот гуруҳи раҳбари С.Ёқубов, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими бошлиғи С.Санақулов, Ўзбекистон миллий академик драма театри актёри Ф.Бурҳонов ва бошқалар ҳарбийларни байрам билан табриклаб, мамлакатимиз хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир миллий армиямиз барпо этилганлигини фахр ва ифтихор билан тилга олдилар.

Учрашувда Ватан ҳимоячилари шаънига самимий дил изҳорлари билдирилди.

Ўзбекистон халқ артисти М.Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Э.Қайтаровнинг шўх қўшиқлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Д.Аҳророванинг Ватан ҳимоячилари мадҳ этилган шеърлари  тадбир иштирокчилари учун байрам совғаси бўлди.


Киритилган вақти: 12/01/2016 18:05.   Кўрилганлиги: 467
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/rahmat-sizga-vatan-himoyachilari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг