
Кейинги кунларда Самарқанд вилоятидаги раҳбарларнинг кўпчилиги интернетнинг ижтимоий тармоқларида ўз саҳифаларини юритаётганини кузатаяпмиз.
Хусусан, Facebook ижтимоий тармоғида туман, шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари, бошқарма бошлиқларининг саҳифаси очилди, аввалдан борлари яна юритила бошлади. Улар ўз саҳифаларида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумот жойлаштирмоқда. Бу ишларга одамларнинг муносабат билдираётгани ҳам раҳбар фаолияти шаффофлигини кўрсатибгина қолмай, аҳолининг хабардорлигини оширмоқда.
Эътироф этиш керак, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим бошқармалари саҳифалари қисқа муддатда анча танилиб улгурди. Санаб ўтилган ташкилотлар раҳбарлари фаолияти билан боғлиқ янгилик ва хабарларни ўз саҳифаларида мунтазам равишда жойлаштириб, интернет фойдаланувчиларининг ҳам эътиборини тортмоқда.
Бугун интернет фойдаланувчилари сонининг кундан-кунга кўпайиб бораётгани ўша ҳудуд билан боғлиқ маълумотларни, аввало, ўз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали билиши ахборот минг қиёфада талқин этилаётган пайтда бир неча йил аввалгидан кўра кўпроқ зарурроқ.
Гулруҳ Мўминова тайёрлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.