Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РАҲБАР ҚАБУЛИ – ЖОЙЛАРДА

РАҲБАР ҚАБУЛИ – ЖОЙЛАРДА

Жомбой туманида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматовнинг жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабули ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб ташкил этилган қабулда туманда яшовчи ва фаолият кўрсатувчи фуқаролар, юридик шахслар вакиллари ўзлари дуч келаётган муаммолар, мунозарали масалалар юзасидан бошқарма бошлиғига мурожаат қилдилар.

Жумладан, Зарафшон маҳалласида яшовчи К.Мелибоев ўзи яшаб турган уй-жойга эгалик ҳуқуқи бўйича қарор чиқариб беришда ёрдам сўради. Ушбу масала бўйича Жомбой туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси ҳамда туман архитектура ва қурилиш бўлимларига ўн кун муддат ичида фуқаронинг мурожаатини қонуний кўриб чиқиб, тегишли таклиф киритиш вазифаси юклатилди.

«Мадина” фермер хўжалиги бошлиғи А.Салоҳиддиновнинг мурожаати «Зиёвуддин пахта заводи» акциядорлик жамиятининг фермер хўжалиги олдидаги қарздорлигини ундириш ҳақида бўлди. Бошқарма бошлиғи мазкур масалани бошқарманинг тегишли бўлими ўрганиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган муддатда жавоб беришини маълум қилди.

Умуман, шахсий қабул давомида тушган ҳар бир мурожаатни қонуний ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси матбуот хизмати


Киритилган вақти: 28/02/2015 11:58.   Кўрилганлиги: 1637
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/rahbar-qabuli-joylarda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.