Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚУЁШ БАТАРЕЯЛАРИ МИНГТАДАН ОШДИ

ҚУЁШ БАТАРЕЯЛАРИ МИНГТАДАН ОШДИ

Экологик тоза технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Тўрахон Ҳошимов кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот берди.

Таъкидландики, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш энергетика самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан ривожланган мамлакатларда замонавий энергетикага эҳтиёж йил сайин ортиб бормоқда. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармониэълон қилингач, юртимизда бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш йўналишлари белгилаб олинди. Биргина Пастдарғом ва Нуробод туманларидаги 404 гектар ҳудудда қурилиши давом этаётган қуёш электр станцияси орқали бир миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш кутилмоқда.

Пайариқ, Булунғур, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида доимий шамол йўналишлари аниқлангач, сўнгги бир йилда вилоятда шамол генераторлари сони ҳам 20 дан ошди.

Эндиликда чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларида биогаз қурилмаларидан фойдаланиш истиқболлари ўрганилмоқда.

Анвар Мустафоқулов


Киритилган вақти: 25/06/2016 18:49.   Кўрилганлиги: 607
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/quyosh-batareyalari-mingtadan-oshdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг