
Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида икки йилдан буён ўтказилаётган “Қувноқ ва зукко талабалар” кўрик-танлови 2016 йилдаги мавсумини бошлади.
Самарқанд шаҳридаги Концерт залида ташкил этилган жорий мавсумнинг илк беллашувини Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”ҳамда қишлоқ хўжалик институтининг “Самарқандлик болалар” жамоалари бошлаб берди.
Ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларниВатанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, иқтидорини намойиш этишлари учун имконият яратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолларининг мавқеини янада ошириш мақсадини кўзлаган ушбу танловга вилоятнинг саккизта олий ўқув юрти жамоалари жалб қилинган.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, мурожаатлар, таклифларни кўриб чиқиш учун бадиий кенгаш тузилган. Чиқишларнинг юқори савияда бўлиши, саҳна кўринишларини таҳрир қилиш, бойитиш ва услубий кўмак бериш мақсадида ҳар бир жамоага вилоят театрларининг режиссёрлари, актёрларидан иборат бадиий раҳбарлар бириктирилган.
Танлов шартларига кўра, жамоалар ўзларининг ҳозиржавоблиги ва зукколигини намойиш этишди. Улар томонидан тайёрланган ҳазил-мутойибали саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган томошалар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Якунда ғолиблик Самарқанд давлат университетининг “Илҳом” жамоасига насиб этди ва танловнинг кейинги босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.