Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚУТЛАЙМИЗ!

ҚУТЛАЙМИЗ!

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида маданий-маърифий, инсонпарвар ҳамда дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва санъаткорларини Тожикистон давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Мукофотланганлар қаторида Самарқанддаги тожик миллий маданият маркази раҳбари Абдуваҳоб Воҳидов ҳам бор. Унга Тожикистоннинг “Дўстлик” ордени берилди.

***

“Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови «кино санъати асарлари» номинациясида самарқандлик режиссёр Сардор Нозимов иккинчи ўринни эгаллади. У ватанпарварлик мавзуидаги “Жондан азиз” тўлиқ метражли бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун ушбу эътирофга сазовор бўлди.

Юртдошларимизни мукофотлар билан табриклаймиз!

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:44.   Кўрилганлиги: 1498
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qutlaymiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.