
Ургут ва Самарқанд туманларида Қуръон қироати мусобақаларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақаларда Самарқанд шаҳри, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ, Самарқанд ҳамда Ургут туманлари қорилари ҳифз, тиловат йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Беллашув якунига кўра, ҳифз - Қуръонни тўлиқ ёдлаганлар йўналишида тойлоқлик Ҳ.Темиров, булунғурлик А.Ҳошимхонов, ургутлик А.Ғайбуллаев, А.Турсуновларга тенг келадигани топилмади.
Тиловат - Қуръонни чиройли тиловат қилиш йўналишида Самарқанд шаҳридан Б.Бобохонов, М.Имомова, Самарқанд туманидан Ф.Ҳамдамов, тойлоқлик З.Нуриддинова ҳамда ургутлик С.Хушвақтова ва Д.Ахтамоваларга биринчи ўрин насиб этди.
Ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.