Қуритилган мева экспорти ошмоқда

Самарқанд туманидаги «Samred trade» масъулияти чекланган жамияти меваларни қайта ишлашга ихтисослашган.

Корхона цехлари Латвия технологияси асосида жиҳозланган бўлиб, бу ерда соатига 2 тонна маҳсулотни қуритиш имконияти мавжуд.


– Маҳсулотни қўшни туман ва вилоятларнинг фермер хўжаликларидан шартнома асосида қабул қиламиз, – дейди жамият иш бошқарувчиси Сирожиддин Қурбонов. – Ҳозирги кунда корхонамизда 25 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Йилига 2 минг тонна қуритилган қароли, майиз ва туршак тайёрланмоқда. Маҳсулотларни Россия, Латвия ва Беларусь давлатларига жўнатяпмиз. Ўтган йили 1 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилишга эришган бўлсак, бу йил бу кўрсаткични 1,5 миллион АҚШ долларига етказишни режалаштирганмиз.


Охирги ўзгариш: 11/10/2017 19:25.   Кўрилганлиги: 208

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг