ҚЎШРАБОТЛИК ФЕРМЕРЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

Қўшработ “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига имтиёзли кредит асосида “Беларус-1523”, “New Holland”, U-62, “LNS-100” русумидаги ҳайдов, боғ ораларига ишлов берувчи тракторлар ва 6 дона тиркама топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Президентимизнинг қишлоқ хўжалик соҳасига қаратаётган эътибори замирида чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмушини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш омили мужассам эканлигини таъкидлади.

- Туманимизда ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп, - дейди тумандаги “Порлоқ қорабоғ” фермер хўжалиги раҳбари Р.Очилов. - Яқинда вилоятимизга ташриф буюрган мамлакатимиз раҳбари бу имкониятларни ишга солиб, экспортбоп мевалар етиштиришни бизга вазифа қилиб бердилар. Аммо, бу ишни амалга оширишимиз учун туманимизда қишлоқ хўжалик техникалари етишмасди.

Мана, Президентимизнинг таклифи ва ташаббуси билан машина-трактор паркимиз замонавий техникаларга эга бўлди. Биз, фермерлар эндиликда ушбу техникалардан ижара-шартнома асосида фойдаланиб, туманимизнинг мавжуд салоҳиятини юзага чиқаришимиз мумкин.

Тадбир давомида туман фермер ва деҳқон хўжаликларини кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, балиқчилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳамда маҳсулотларни экспортга жалб қилиш юзасидан фикрлашиболинди.

Тўлқин Халилов.


Охирги ўзгариш: 02/04/2018 14:32.   Кўрилганлиги: 22

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг