Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ҚЎШРАБОТ ЧОРЛАЙДИ!” Шу ном остида кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ўтказилган тадбир қандай натижа бераркан?

“ҚЎШРАБОТ ЧОРЛАЙДИ!” Шу ном остида кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ўтказилган тадбир қандай натижа бераркан?

Аввал Қўшработ ҳақида қисқача тўхталайлик. 125 минг аҳоли истиқомат қилаётган туман тоғли-дашт ҳудудда жойлашган. Аҳоли пунктлари тарқоқ. Лўнда қилиб айтганда, уйма-уй юриб ишлаши лозим бўлган тиббиёт ходимлари учун талаб оддий эмас. Шунга ўхшаш объектив сабабларга кўра даволаш-профилактика муассасаларида 169 нафар олий маълумотли шифокорга эҳтиёж бор.

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Ҳар йил тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларини ўнлаб қўшработлик ёшлар битиради. Лекин уларнинг аксарияти қишлоғига қайтиб келмайди. Самарқанд, Тошкент, Навоий, Жиззах ва бошқа шаҳарларда ишга жойлашади.

– Олий таълим муассасаларини битираётган ёш мутахассислар йўлланма асосида ўзи туғилиб ўсган ҳудудига ишга юборилди, – дейди Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Эгамбердиев. –  Туманимизга 18 нафар йигит-қиз ишга келди. Улар билан учрашиб, барча шарт-шароитни яратиб беришимизни билдирдик. Улар умумий амалиёт шифокори сифатида қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникаларга ишга жойлаштирилди, турар-жойга эҳтиёжи борларини уй билан таъминладик. Ҳар бирига велосипед бердик. Сўз бераман, юртимизнинг бошқа ҳудудларида ишлаётган қўшработлик врачлар туманга қайтиб келмоқчи бўлса, улар учун ҳам барча шарт-шароитни яратамиз.

Кадрларга бўлган талабни ана шу усулда қондириш мақсадида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Қўшработ чорлайди!” номли тадбир ўтказилди. Соҳанинг профессор-ўқитувчилари, тажрибали шифокорлар ҳамда бошқа жойда ишлаётган қўшработликлар ана шу тадбирга таклиф этилди.

Ташкилотчилар тумандаги тиббиёт муассасаларининг бугунги ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берди.

Натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади, албатта. Ҳар ҳолда туман ҳокимлиги ва тиббиёт соҳаси мутасаддилари ўз имкониятларидан келиб чиқиб шу тадбирни уюштиришибди: Қўшработ чорлайди!

Туман тиббиёт бирлашмаси яқинда 167 миллион сўм маблағ ҳисобига таъмирдан чиқарилди. Куз-қиш мавсуми олдидан иситиш тизими мукаммал таъмирланди.

Жарроҳлик бўлими реконструкция қилиниб, 4 та алоҳида операция зали ташкил этилди ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бўлимда бир нечта мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилди.

Ходимларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун 300 кишига кредит асосида “Uzmobile” телефон аппарати олиб берилди.

Қулай имкониятларга эга тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомобиллари харид қилингани ва мавжудларининг мукаммал таъмирлангани тиббий хизмат самарадорлигини янада оширмоқда...

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:26.   Кўрилганлиги: 1144
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qoshrabot-chorlaydi-shu-nom-ostida-kadrlarga-bolgan-ehtiyojni-qondirish-maqsadida-otkazilgan-tadbir-qanday-natija-berarkan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.