Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚЎШМА ЙИҒИЛИШ

ҚЎШМА ЙИҒИЛИШ

Вилоят ҳокимлигида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий кенгашлари депутатлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят кенгаши раиси Т.Жўраев олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев жорий йил 15 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси ҳақида сўз юритди.

Таъкидланишича, ушбу вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссиясива унинг минтақавий ишчи гуруҳлари тузилган. Комиссиянинг 4-минтақавий ишчи гуруҳи томонидан вилоятда жорий йилнинг ўтган ўн бир ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилган.

Йиғилишда ушбу ўрганишлар натижаси бўйича комиссиянинг 4-минтақавий ишчигуруҳи раҳбари Э.Юлдошевахборот берди. Қайд этилишича, унча оғир бўлмаган жиноятлар 7,9, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 2,7, босқинчилик 18,5, номусга тегиш 16,4 ва безорилик 20,8 фоизга камайган.

Шунингдек, аёллар, ёшлар ва муқаддам судланганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг камайиши кузатилган. Аммо Булунғур, Қўшработ, Оқдарё, Пахтачи, Пастдарғом ва Жомбой туманларида бу каби жиноятлар сезиларли равишда ошган. Вилоят бўйича оғир ва ўта оғир жиноятлар 31,5, ўғирлик 10,1, фирибгарлик 8,4, талончилик 50, транспорт воситасини олиб қочиш 17,4, гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар 7,8 фоизга кўпайган.

Йиғилишда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд, Пастдарғом, Нарпай, Тойлоқ, Оқдарё, Ургут ва Қўшработ туманларида қотиллик жинояти ортганлиги танқид қилинди.

Шунингдек, вилоятда тезкор-қидирув бўйича чора-тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаган. Содир этилган умумий жиноятларнинг 22,6, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятларнинг 32,6 фоизи фош этилмаган. Қидирув тадбирлари самарали ташкил этилмаганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган шахсларнинг 34,9 фоизи ушланмаган.

Йиғилишда вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва халқтаълими бошқармалари бошлиқларининг ахборотлари ҳам тингланди ва иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди.

Жиноятлар сони ортган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари фикрлари тингланди. Уларга ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш ва фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 


Охирги ўзгариш: 27/12/2017 19:26.   Кўрилганлиги: 223
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qoshma-yigilish

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг