Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚОҚСОЙДАГИ 43-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ҚОҚСОЙДАГИ 43-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун, 18 март куни Каттақўрғон туманидаги Қоқсой маҳалласида Наврўз байрами муносабати билан 43-мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Янги икки қаватли, 75 ўринга мўлжалланган боғчани бунёд этишга Турон қурилиш ташкилоти қурувчилари томонидан 1 миллиард 777 миллион сўмлик қурилиш-тиклаш ишлари бажарилди.

Мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги, соҳа мутахассислари ва Қоқсой маҳалласи фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар барча маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан қутлаб, байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда мактабгача муассасасининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлганлигини таъкидлашди.

Маҳалла аҳли ва нуроний онахону-отахонлар боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишишди.


Киритилган вақти: 18/03/2019 20:29.   Кўрилганлиги: 539
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qoqsoydagi-43-maktabgacha-talim-muassasasi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.