
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ҳамда қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли бошқарма ва идоралар, ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Т.Искандаров парламент юқори палатасининг бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар ҳақида маълумот берди. Жумладан демократик, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил чуқурлаштириш, Конституциямиз қоидаларини амалда рўёбга чиқаришга қаратилган “Парламент назорати тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларнинг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятларига тўхталди.
Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён этилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори қабул қилингани ва шу асосида Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси таркиби тасдиқланганлигини таъкидлади.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Мирзараҳимов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўз юритдилар.
Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Ғ.Маматқулов, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси З.Жамолов маъруза қилди.
Йиғилиш давомида иштирокчилар парламент юқори палатаси мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга сенаторлар ва соҳа мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.