Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚОНУНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР МОҲИЯТИ АҲОЛИГА ЎЗ ВАҚТИДА ЕТИБ БОРИШИ КЕРАК

ҚОНУНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР МОҲИЯТИ АҲОЛИГА ЎЗ ВАҚТИДА ЕТИБ БОРИШИ КЕРАК

Вилоят ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасаддилари, ташкилот ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларга, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Хўжалик процессуал кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар, қўшимчаларнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Полвонов, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Т.Ширинов, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Ахтамов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов сўзга чиқди. Маърузаларда қонуннинг аҳамияти, унинг моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказишда маҳаллий кенгашлар депутатларининг иштироки, адлия органларининг ўрнига тўхталдилар.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.


Киритилган вақти: 31/03/2016 17:54.   Кўрилганлиги: 1388
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qonunga-kiritilgan-ozgartishlar-mohiyati-aholiga-oz-vaqtida-etib-borishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.