Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Қонунчиликдаги янгиликлар

#Қонунчиликдаги янгиликлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади

Ҳукумат қарори (192-сон, 30.03.2020 й.) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳалари, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Гендер-ҳуқуқий экспертиза - қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилишдир.

Гендер соҳасидаги норматив-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ ҳамда қабул қилинадиган қарорларнинг асосларини ва ишончлилигини таъминловчи объектив фактларни белгилаш экспертизанинг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Низомга кўра, гендер-ҳуқуқий экспертиза давлат органлари таклифлари асосида ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан ҳар 3 йилда бир марта тасдиқланадиган режага мувофиқ давлат органлари томонидан фаолият йўналишига кўра ўтказилади.

Ишлаб чиқилган режа лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланишидан олдин Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия билан келишилиши зарур.

Гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича қабул қилинган хулосанинг сифати учун уни ишлаб чиқувчи давлат органи жавобгар ҳисобланади.

Низом билан, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва улар лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг талаблари белгиланди.


Охирги ўзгариш: 02/04/2020 08:48.   Кўрилганлиги: 60
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qonunchilikdagi-yangiliklar-15

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг