
Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоят адлия бошқармаси ва фармацевтика соҳаси мутахассислари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, ўша вақтда республикамизда 2 та фармацевтика корхонаси томонидан 30 га яқин номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилган. Мазкур қонун билан республикамизда фармацевтика саноати ривожланишига асос солиниб, ҳозирги вақтда соҳадаги корхоналар сони 149 тага етди. Улар томонидан 1500 га яқин номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.
Фармацевтик корхоналар ва ишлаб чиқарилаётган дори воситалари сонининг ошиши натижасида соҳага доир қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартлардан келиб чиқиб такомиллаштириш, соҳага кириб келаётган ўзгариш ва ислоҳотларда юз бераётган тараққиёт амалдаги қонуннинг айрим нормаларини янгилаш заруриятини юзага келтирмоқда.
Қонун лойиҳасида соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган техник талабларни тартибга солишни халқаро амалиёт билан уйғунлаштириш каби мақсад-вазифа ва талаблар назарда тутилмоқда.
Йиғилишда қонун нормаларини қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.