
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли бошқарма ва идоралар мутахассислари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда инсон омилини кучайтириш, унинг манфаатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Муносиб меҳнат шароити яратиш, меҳнатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси мамлакатимизда миллий қонунчилик такомиллаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда, халқаро қонун нормаларига мувофиқ қайта ишлаб чиқилди. Бунда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсиялари инобатга олиниб, 20 дан ортиқ давлатларнинг тажрибаси ўрганилди.
Қонун лойиҳасида ишчи-хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилиш, иш жойларида етарли шароитлар яратиш, зарарли меҳнат билан фаолият кўрсатаётган ходимларга белгиланган тартибдаги имтиёзлар яратилиши кафолатланиши ўз аксини топган. Махсус ваколатли давлат органи ҳамда бошқа органларнинг меҳнат шароитларига риоя этиш устидан назорат қилинишини таъминлаш борасидаги вазифалари аниқ белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.