Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМАДА

ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМАДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари, экспертлар, турли соҳа мутахассислари, тадбиркор ва фермерлар иштирокида амалий мулоқот ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида янги қабул қилаётган қонунларимизнинг манбаи ҳам, муаллифи ҳам халқ бўлиши керак, деган фикрлари бевосита бугунги тадбиримизнинг мазмун-моҳиятини очиб беради, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Рустам Қобилов. – Яъни, бугун парламент томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган ушбу қонун лойиҳалари ЎзЛиДеП фракция аъзолари, партиямиз фаоллари, соҳа мутахассислари, тадбиркор ва фермерлар томонидан муҳокама қилиняпти. Бу муҳокамалар жараёнида билдирилган таклифлар, мазкур қонун лойиҳаларини парламентда иккинчи ўқишда қабул қилиш жараёнларида қўлланилади. Давра суҳбатида қонун лойиҳалари юзасидан юздан зиёд таклифлар олинди.

 

Олим Соннибоев.


Охирги ўзгариш: 20/01/2018 11:30.   Кўрилганлиги: 166
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qonun-loyihalari-muhokamada

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг