Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР: ПАЙАРИҚЛИК ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҲАММИ?

ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР: ПАЙАРИҚЛИК ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҲАММИ?

Фуқаролар конституция ва қонунларга риоя этишга мажбурдирлар. Бу ҳар бир давлатда, жумладан, бизда ҳам мавжуд тартиб-қоида.

Лекин унга амал қилмасдан, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам ҳурмат қилмайдиган кишилар, афсуски, орамизда бор.

Пайариқ тумани марказий шифохонаси ёнидаги чорраҳага борсангиз бундай тоифадаги кишилар жуда кўп эканлигига гувоҳ бўласиз. Бошқа жойдан келган киши бу жойни йўналишсиз таксилар турадиган жой ёки кичикроқ бозор деб ўйлаши аниқ. Очиғи, бу ердаги тирбандлик ҳар қандай кишининг асабига тегиб, таъбини хира қилади. Туғруқхона ёнидан ҳеч қандай ҳужжатсиз, ўз билганича пуллик “стоянка” ташкил қилиб олган шахсларнинг қилиқлари эса ҳаммасидан ошиб тушади. Бу шоввозларга “туғруқ мажмуаси отангнинг чорбоғи эмас, билган ишингни қиладиган” дейдиган мард ҳозирча туманда топилмаяпти.

Яқинда мана шу жойдаги тартибсизликларга барҳам бериш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгиланиб, таксилар бошқа жойга кўчирилди. Кўча савдосига чек қўйилди. Бундан аҳоли хурсанд бўлди. Лекин бу қувонч узоққа чўзилмади. Айрим ҳайдовчи ва савдогарлар эски жойни тарк этгиси келмай, “айтса айтибди-да бизга нима” дегандай яна шу ерда турибди.

Йўл четига автотранспорт воситалари тўхтаб туриши таъқиқланган белги ўрнатилган. Лекин ҳайдовчилар бу белгига парво ҳам қилмайди, доим машиналар турнақатор туради. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига ҳам ҳайронман, нега қоидани бузаётганларга чора кўрмайди. Бир-икки марта шу ерда туриб, қоидабузар ҳайдовчиларга жарима солса, менимча, тартиб албатта ўрнатилади.


Охирги ўзгариш: 23/07/2019 15:20.   Кўрилганлиги: 747
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qonun-barchaga-barobar-payariqlik-haydovchilarga-hammi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.