
Самарқанд шаҳрида “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг Европа Иттифоқи IBPP дастури томонидан қўллаб-қувватланган “Қишлоқ жойларида барқарор ҳаётни таъминлаш ва турмуш даражасини яхшилаш учун маҳаллий ҳамжамият ривожланишини қўллаб-қувватлаш”ҳамкорлик лойиҳаси якунлари бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
Тадбирда лойиҳа доирасида ўтказилган тадқиқот натижалари, ижтимоий ҳамкорлик, аёллар ўртасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, институциональ қурилиш ва шериклик дастури (IBPP) томонидан қўллаб-қувватланган пилот лойиҳаси, шунингдек ЎзбекистонРеспубликасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни доирасида маҳаллий ривожланиш марказларини барпо этишдаги ютуқлар ва тажрибалар муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Оқдарё, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида ташкил этилган маҳаллий ривожланиш марказлари тингловчилари учун бичиш-тикиш ва дизайн, сартарошлик иши, пишириқлар тайёрлаш, гилам тўқиш ва миллий ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
– IBPP дастури бўйича Европа Иттифоқи комиссияси томонидан қабул қилинган ва бугунги кунга келиб муайян натижаларни берган ушбу лойиҳани қишлоқ жойларда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш йўлидаги дадил қадамлардан бири дейиш мумкин, – дейди Оқдарё политехника коллежи махсус фан ўқитувчиси Дилдора Адилова. – Коллежимиз қошида ташкил этилган маҳаллий ривожланиш марказида – компьютер саводхонлиги, тикувчилик, қандолатчилик ва сартарошлик курсларида ўқувчиларимиз бепул ҳунар ўрганишади. Ўқув хоналари барча дастгоҳ ва ускуналар билан таъминланган.
Зилола Омонова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.