Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИЁСИ ЙЎҚ ҚУВОНЧ

ҚИЁСИ ЙЎҚ ҚУВОНЧ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан мамлакатимизда яшаб, жамият тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган кўплаб инсонларга Ўзбекистон фуқаролиги берилиши уларнинг ҳаётига ўзгача файз бахш этди. 

Улар орасида Сурайё Ямитова ҳам бор.

Сурайёнинг оиласи 1993 йилда Тожикистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига кўчиб келган. Уҳар беш йилда Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини узайтириб келган. Ниҳоят, 30 январь куни у узоқ кутилган ҳужжатни қўлига олди ва Ўзбекистон фуқароси бўлди.

Вилоят ҳокимлигида Сурайё Ямитовага Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу муҳим кунда аёлнинг онаси Меҳрибон Одилова ва 11 ёшли ўғли Ансор ва бир гуруҳ жамоатчилик вакиллари уни қутлагани келишди.

Паспортни олар экан, Сурайёнинг кўзларида севинч ёшлари қалқди.

– Бугунги ҳодиса – бир она сифатида менга жуда катта қувонч келтирди, – дейди онаси Меҳрибон Одилова. – Ўғлим Фирдавс ҳам Ўзбекистон фуқаролигини олди.

Биз узоқ вақт Душанбе шаҳрида яшаганмиз. Урушдан кейинги йиллар ота-онамни Тожикистонга ишга таклиф этишган. Онам маҳаллий нашрлардан бирида муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган, отам институтда дарс берган. Йиллар ўтиб улар Самарқандга қайтишган. Мен Тожикистонда турмушга чиққандим ва 1993 йилда оилам билан ота-онамнинг ёнига – Самарқандга қайтдим. Шундан буён шу ерда яшаймиз.

Фуқаролик паспортининг йўқлиги қизим, Сурайёнинг институтга киришига тўсқинлик қилган эди. Ҳозир у хусусий фирмада ҳисобчи бўлиб ишлайди. Мен қизимнинг орзуси ушалганидан жуда хурсандман. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан бизга бўлган эътибор, шу буюк юртнинг фуқаролигига муносиб эканлигимизга билдирилган ишонч учун чексиз миннатдормиз. 


  


Охирги ўзгариш: 01/02/2018 11:28.   Кўрилганлиги: 1085
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qiyosi-yoq-quvonch

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.