Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИЁС БОБО, ОМОНМИСИЗ?

ҚИЁС БОБО, ОМОНМИСИЗ?

Вилоят турк миллий-маданий маркази вакиллари Самарқанд туманидаги “Қуйи Қайнама” маҳалласида бўлиб, 78 ёшли Қиёс бобо Ибрагимовга республика “Нуроний” жамғармасининг мурувват совғаларини топширишди.

– Бу серқуёш ўлкада яшаётган барча миллат вакиллари ҳам мен каби Ўзбекистонни ўз она юртисифатида ардоқлашади, – дейди Қиёс бобо. – Халқимизнинг ҳурмати ва эҳтиромига сазоворлигимдан доимо фахрланиб юраман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, энг муҳими, биз каби кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан бошимиз кўкка етди.

Шунингдек, миллий марказ аъзолари Самарқанд шаҳридаги «Эски Хазора» маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони, 70 ёшли Миратдин Юсифов хонадонида бўлиб, унга ногиронлик аравачасини топширишди.

Шунингдек, “Соғлом авлод учун” халқаро жамғармаси вилоят бўлими томонидан бепул дори-дармонлар ҳам берилди.

– Вилоятимизда турк миллатига мансуб икки ярим мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди вилоят турк миллий – маданий маркази раиси Айдин Абибов. – Улар шаҳар ва қишлоқларимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан ҳамжиҳат бўлиб, ягона оилада, қувончу ташвишларини бирга баҳам кўриб келишмоқда.

“Зарафшон” газетаси


Киритилган вақти: 03/04/2015 14:32.   Кўрилганлиги: 587
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qiyos-bobo-omonmisiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг