Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Қишлоқ_хўжалиги_вазирлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Қишлоқ_хўжалиги_вазирлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Пахтачилик бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси бош мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва метрология бош бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси Ер ахборот базасини яратиш бўлими бош мутахассиси;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи;

— Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 22 сентябрдан 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Киритилган вақти: 23/09/2021 12:36.   Кўрилганлиги: 160
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qishloq_xojaligi_vazirligi-markaziy-apparatidagi-yangi-vakant-lavozimlar-uchun-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.