Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МУАММОЛАР ИНСПЕКЦИЯ НИГОҲИДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МУАММОЛАР ИНСПЕКЦИЯ НИГОҲИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармасида семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бошқарма бошлиғи И.Камолов Бош прокуратура ҳузурида янги ташкил этилган мазкур инспекциянинг вазифалари ва ваколатлари ҳақида тўхталди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан ғалла ҳосилини ўрим-йиғим, сақлаш ва ташиш қоидалари, қишлоқ техникалари ҳисобини юритиш, назорат қилиш, сақланиши ва самарали ишлашини таъминлаш юзасидан амалдаги меъёрлар, сув истеъмоли назорати, исрофгарчиликнинг олдини олиш, сувнинг тўғри тақсимланиши, навбатлаб суғориш жадвалига риоя қилиниши, дон уруғчилиги, чорва наслчилиги тартиб-қоидалари ва соҳадаги муаммолар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

 

Садриддин Набиев.


Охирги ўзгариш: 07/07/2018 14:18.   Кўрилганлиги: 1902
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qishloq-xojaligidagi-muammolar-inspektsiya-nigohida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.