Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, тармоқни комплекс модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,

фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, замонавий инновацион ишланмалар ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш каби долзарб масалалар ечимига қаратилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Ўз навбатида, бугунги кунда аграр соҳада эркин бозор муносабатларини жорий этиш, таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интеграциялаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тизимни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлигини, юртимизнинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, аграр секторда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнологияларни амалиётга жорий этиш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»

Хайдарова Зайнаб - Нарпай туманидаги «Меҳнат-роҳат» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Дониёров Дилмурод Амирович - Нарпай тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти 

Турсунов Нурмамат - Самарқанд вилояти Ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси 

Хайитов Тоштемир Джумаевич - Каттақўрғон туманидаги «Жума Хайитов» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти 

Халилов Насриддин - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг «Ўсимликшунослик» кафедраси мудири 

Ҳамзаев Неъматулла - Пастдарғом туманидаги «Неъматулло Шербобурлар даласи» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти 

Шарипов Шавкат Уктамович - Самарқанд шаҳридаги «Шарқ саноат» концернининг директорлар Кенгаши раиси, Самарқанд вилояти 

«Дўстлик» ордени билан

Илясов Орифжон Элмуратович - Тайлоқ туманидаги «Орзу Олим Дилмурод асаллари» кўп тармоқли асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти 

Мамадалиева Барно Облобердиевна - Ургут туманидаги «Ғалаба» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти 

«Шуҳрат» медали билан

Бабажанов Камолиддин Эшонкулович - Булунғур туманидаги «Бобожон ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти 

Имомов Тулқин Шодиевич - Пайариқ туманидаги «Тўполос» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

Мирзаев Шавкат Кенжаевич - Пахтачи туманидаги «Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 декабрь



Охирги ўзгариш: 11/12/2017 19:30.   Кўрилганлиги: 239
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qishloq-xojaligi-xodimlari-kuni-munosabati-bilan-soha-rivojiga-munosib-hissa-qoshgan-yurtdoshlarimizdan-bir-guruhini-mukofotlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг