
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова Каттақўрғон туманидаги Бешдарғат қишлоғи аҳли билан учрашув ўтказди. Бу ердаги тиббий-ижтимоий муҳит, аҳолининг турмуш даражаси билан яқиндан танишди.
Президентимизнинг «2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова, вилоятдаги туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, ИИБ, халқ таълими бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, тиббиёт бирлашмаси, «Нуроний» жамғармаси ва «Камолот» ЁИҲ туман бўлимлари вакиллари, касб-ҳунар коллежлари хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раҳбарлари иштирок этди.
Бешдарғатда 1150 нафар аҳоли (уларнинг 549 нафари аёллар) истиқомат қилади. Жорий йилда қишлоқ аҳолиси тор доирадаги мутахассислардан иборат тиббиёт ҳодимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган беморлар соғломлаштиришга жалб этилди. Қирғиз қишлоқ врачлик пункти ҳар бир оилага ҳамширалар биркитган.
Э.Боситхонова қишлоқдаги 20-умумтаълим мактаби «Ораста қизлар» тўгараги фаолияти билан яқиндан танишди. Тўгаракнинг етакчи қизлари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари бўйича фикрларини билдирди.
***
Бош вазир ўринбосари Иштихон транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежида ҳам бўлиб, бу ерда битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Бу йил ушбу коллежни 133 нафар қизлар битиради. Битирувчи қизларнинг 23 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида, 11 нафари олий ўқув юртига киришни режалаштирган, 87 нафарининг иш жойи аниқ ва уч томонлама шартномага эга.
Учрашув давомида битирувчи қизларни иш билан таъминлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, бу борада хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.