
Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши раиси Д.Жумабеков бошчилигидаги делегация 20 декабрь куни Самарқандда бўлди.
Меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Буюк Юртбошимиз руҳи покларига ҳурмат бажо келтирилди. Мажмуада амалга оширилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, маҳобатли мақбара, миллий услубдаги айвон ва бошқа иншоотлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Шундан сўнг Қирғизистон делегацияси вакиллари Ислом оламининг буюк вакили Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилдилар. Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси ва Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди. Меҳмонларга осори-атиқалар тарихи ва бу ерда кейинги йилларда олиб борилган бунёдкорлик-ободончилик ишлари ҳақида ҳикоя қилинди.
Меҳмонларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.